Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистоннинг янги ҳукумати билан ҳамкорликка тайёр


ЕХҲТ нинг Варшавадаги йиғинида халқаро ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистоннинг янги ҳукумати билан ҳамкорликни бошлаш ташаббуси билан чиқишган. Лекин Ўзбекистон расмий делегацияси бу таклифни эътиборсиз қолдирган.

Айтиб ўтиш жоизки, ЕХҲТ нинг Варшавадаги мажлиси инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган биринчи йирик анжуман бўлиб, унда Ўзбекистоннинг расмий делегацияси мамлакатда ҳокимият алмашгандан сўнг иштирок этди. Ушбу тадбирнинг ўтказилиши ҳуқуқ фаоллари учун қулай фурсат бўлиб, бир неча йилдирки улар Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда реформалар ўтказиш ва инсон ҳуқуқлари борасида ҳамкорлик қилишга чақириб келади.

ЕХҲТ нинг Варшавадаги мажлиси иштирокчиларидан бири, "Ўтюрак аёллар клуби" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси Мўтабар Тожибоевага кўра, ҳуқуқ фаоллари ҳамкорликни бошлашни ҳоҳлайдилар. "Биз бу анжуманни қулай фурсат деб билиб мурожаатнома тарқатдик ва умид қилдикки диалогнинг биринчи қисми шу анжуман доирасида бўлиб ўтади. Лекин афсуски, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари буни эътиборсиз қолдиришди", – деди у.

Кадрлар борасида Мирзиёев бошлаган сиёсат - фаолияти таъқиқланган артистларнинг катта саҳнага қайтишига рухсат берилиши,Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришларнинг бошланишидан далолат беради. Аммо мамлакатда ҳокимият алмашгандан сўнг, инсон ҳуқуқлари масаласи хали бирор марта кўтарилгани йўқ.

XS
SM
MD
LG