Ссылки доступа

АҚШ Россия билан Сурия бўйича ахборот алмашуви тўхтаганлиги тўғрисида эълон қилди


Associated Рress агентлиги АҚШ Давлат департаментига ҳавола қилган ҳолда ўтган ҳафтада Жон Керри томонидан берилган огоҳлантиришлардан сўнг Вашингтон Москва билан Сурия муаммолари борасидаги музокараларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилганлигини хабар қилади.

АҚШ Давлат котиби агар Сурия ва Россия авиацияси Алеппони бомбардимон қилишни давом эттиришса, Сурия бўйича ҳамкорлик қилишни тўхтатиш эҳтимоли борлиги тўғрисида гапириб ўтди.

АҚШ Давлат Департаментида Россия Суриядаги сулҳ борасида ёрдам бериш ва қамал қилинган шаҳарларга гуманитар ёрдамни барқарор равишда етказиб беришни таъминлаш тўғрисидаги сентябрда имзоланган келишувлар шартларини бажармаганлигини таъкидлаб ўтишмоқда.

АҚШ Россия билан биргаликда Суриядаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича қўшма марказ ташкил этиш мақсадида жойлаштирилган персоналини қайтадан чақириб олмоқда. Бу чора, Associated Press агентлиги фикрига кўра, иккита давлат ўртасидаги Суриядаги террорчилар билан курашиш масалалари бўйича юзага келган коммуникацияларга зарар етказмайди.

XS
SM
MD
LG