Ссылки доступа

Тожик ҳуқуқ ҳимоячиси Собир Валиев Қирғизистон элчихонасига мурожаат қилмоқчи


Тожикистоннинг “24 лар гуруҳи”нинг фаолларидан бири бўлган, ҳуқуқ ҳимоячиси Собир Валиев яқин орада Қирғизистон элчихонасига мурожаат қилиши тўғрисида хабар қилди. Бу тўғрисида Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган унинг видеомурожаатида айтиб ўтилган.

Унинг гапларига қараганда, у ҳозирги вақтда Европа мамлакатларидан бирида бўлиб турибди. У қирғиз элчихонасига мурожаат қилганидан сўнг ДМХҚ (Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси) у ерга унга қарши қўзғатилган ишга алоқадор бўлган ҳужжатларни жўнатиши мумкин бўлади.

«Бугун Қирғизистон ДМХҚ менга қарши жиноий ишни қайтадан қўзғатганини билиб қолдим. Мен Европа мамлакатлари бўйлаб қирғиз паспорти билан учиб юрибман, менда шенген визаси бор. 2015 йилда мени Молдовада ушлаб олишди, бироқ Қирғизистон ҳеч қандай даъволарни ёки жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги ҳужжатларни жўнатмаган эди. Бу борада мени ўйлашимча , бунинг ҳаммаси менинг сиёсий фаолиятим билан боғлиқ. Бу ҳолат Тожикистон ҳукуматининг илтимосига кўра юзага келганини ҳам истисно қилмайман», - деди Валиев.

Валиев шунингдек бугун эрталаб у Тожикистон махсус хизматларидан айни вақтда Қирғизистонда бўлиб турган унинг хотини хаётига ҳам хавф солиниши мумкинлиги тўғрисида дўқ-пўписалар олганлигини ҳам маълум қилган. У оддий фаол, ҳуқуқ ҳимоячиси эканлигини қўшиб қўйди. Унинг гапларига қараганда, у 10 йил Қирғизистонда ишлаган, бизнес билан шуғулланган ва солиқлар тўлаган, ҳеч қандай жиноят содир этмаган. Тожикистонда “24 лар гуруҳи” экстремистик гуруҳ деб тан олинганлиги тўғрисида гапирар экан Собир Валиев Марказий Осиё мамлакатларида экстремизм тушунчаси жуда нозик моҳиятга эга эакнлигини ва уни фарқлай билиш лозимлигини айтиб ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, ҚР ДМХҚ Собир Валиевга нисбатан ҚР ЖК нинг “Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” ва “хизмат лаврзимини суиистеъмол қилиш” борасидаги моддалар бўйича қўзғатилган жиноий ишни яна қайтадан қўзғатган. 2016 йил 2 октябрда унинг хотини Жанета Хамзаева Истамбулдан Бешкекка қайтиб келганида ушлаб олинган эди ва ушбу ишдан гувоҳ сифатида ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG