Ссылки доступа

Қозоғистонда «Бургылау»нинг ишчилари очлик эълон қилишмоқчи


Янги Ўзандаги иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва касаба уюшмасига босим ўтказишни тўхтатишни талаб қилиб иш ташлаётган «Бургылау» нефтесервис компаниясининг ишчилари ҳукуматга очлик эълон қилишаётгани тўғрисида ҳабар қилишаётгани қайд этилган аризани шаҳар ҳокимиятига юборишди.

Ишчилар гапига қараганда, ариза остига 150 та одам имзо қўйган. «Бургылау» ишчиси Бекарыс Толесинов хабар қилишича, ариза Янги Ўзан шаҳри ҳокими Елубай Абилов номига ёзилган.

KazPetroDrilling ( «Бургылау» нинг бош акциялори) компанияси президенти Рахмат Хайруллаев йиғилишда «Бургылау» да ишчи вақтини қисман қайта ҳисоблаш амалга оширилаётгани ва ҳисобга олинмаган соатлар бўйича ҳисоб-китоб қилинишини, мукофот пули, яъни 13 ойлик иш ҳақи эса – 2017 йил март ойида тўланишини айтиб ўтди.

Ишчиларнинг касаба уюшмаси етакчиси Саидваққос Беккалиевдан (у гўёки иш жойида содир этилган ўғирлик бўйича жавобгарликка тортилган) жиноий айбловларни олиб ташлаш борасидаги, шунингдек унга ишчи хонасига кириш имкониятини таъминлаш ва касаба уюшмаси ҳисоб рақамини блокировкадан чиқариш борасидаги талабларини эса Хайруллаев прокуратурага йўллашни илтимос қилди.

«Бургылау» компанияси иш ташлаш намойишни ноқонуний деб ҳисоблаб, 1 октябрда Янги Ўзан судига даъво юборган. Суд 30 сентябр ва 1 октябрда бўлиб ўтган иш ташлаш намойишларини ноқонуний деб тан олди.

XS
SM
MD
LG