Ссылки доступа

Ўзбекистонда шартнома асосидаги ҳарбий хизмат муддати 5 йилга чўзилди


Ўзбекистон қонунчилиги томонидан жорий йилнинг 23 сентябрида контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташнинг янги муддатлари жорий этилди. Бу тўғрисида маҳаллий ОАВ лар хабар қилади.

Ўзгаришларга қўра, ҳарбий хизмат муддатлари ва уларни ўташнинг асосий шартлари контрактда белгиланади. Бунда ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар билан тузиладиган дастлабки контракт беш йилга тузилади. Агар ҳарбий хизматда бўлиб туришнинг энг юқори муддатигача беш йилдан кам вақт қолган бўлса контракт бўйича хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар (заҳирадаги ҳарбий хизматга мажбур бўлганлар) билан янги контракт беш йил ёки ундан кам муддатга тузилади.

Аввалроқ оддий аскар ва сержант таркибидаги лавозимда хизмат ўташ бўйича дастлабки контракт уч йилга, зобит таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ бўйича дастлабки контрактлар эса – беш йилга тузиларди.

XS
SM
MD
LG