Ссылки доступа

Асқаров айбсиз эканини айтиб, қўрсатмаларини детекторда текшириб чиқишни сўради


Чуй туман суди 4 октябр куни Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқмоқда. Маҳкама жазони ижро этиш Давлат департамени биносида ўтмоқда.

Суд мажлисида Асқаров Қуръонни ушлаб ўзининг айбсиз эканлигига қасам ичди ва унинг кўрсатмаларини детекторда текшириб чиқишни сўради.

Шунингдек, у Бозор-Қўрғон воқеаларида қатнашганини инкор этди. Асқаровнинг гапига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ўтган воқеаларнинг видеотасмалари борлиги, ва уларга қараб унинг у ерда бўлмаганлигини тушуниш мумкинлигини гапириб ўтди.

Гувоҳлар сифатида иштирок этаётган милиция ходимлари гап бораётган видеоёзувнинг йўқлигини хабар қилишди.
Суд Асқаров адвокатига кўрсатмаларни ёлғон детекторида текшириш процедурасини ўтказиш борасида рад жавобини берди.

XS
SM
MD
LG