Ссылки доступа

Суд Азимжон Асқаров иши муҳокамасини 11 октябрда давом эттиради


Чуй вилоят суди Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқишни 11 октябрда давом эттиради. Бу иш юзасидан суд жараёни ҳар сешанба куни бўлади. 4 октябр кунги судда Асқаров айбсиз эканлигини айтиб Қуръонни ушлаб қасам ичган ва ўзининг айтганларини ёлғонни текширувчи детекторда текширишларини сўраган.

Бундан ташқари, Асқаровнинг адвокатлари унга нисбатан жазо турини ўзгартириб, ишни қайта терговга жўнатишни сўрашган. Суд коллегияси бу илтимосни рад этган.

Аввал хабар қилинганидек, Асқаров Бозор-Қўрғон туманида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланган. 2010 йилги июн воқеаларидан сўнг у тартибсизликлар келтириб чиқаришда ва милиция ходими Миқтибек Сулаймановни ўлдирилишида иштирок этишда гумонланиб қўлга олинган.

Бу ишни кўриб чиққан барча судлар томонидан у умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган.

2016 йил апрелида БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб Асқаровни қамоқдан озод қилишга ва ҳукмни бекор қилишга чақирган. 12 июлда Олий суд ишни Чуй вилоят судига ўтказишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG