Ссылки доступа

Журналист Роман Сущенконинг ҳимояси уни қамоққа олинганлиги борасида шикоят билдирди


Россия махсус хизматлари томонидан жосусликда айбланаётган Украиналик журналист Роман Сущенконинг ҳимояси уни қамоққа олинганлиги борасида шикоят билдирди. Бу тўғрисида Лефортово судининг мабуот хизматига ҳавола қилган ҳолда "Интерфакс" хабар қилади.

Адвокат Марк Фейгин бугун унинг ҳимояси остидаги одам билан СИЗО да учрашишнинг уддасидан чиқди. Унин гапларига кўра, Роман Сущенко ўз айбини тан олмаяпти. Душанба куни Фейгин ўз ҳимояси остидаги одам билан учраша олмади. Қамоққа олинган Украиналик олдига консулни ҳам қўйишмади.

"Укринформ" агентлиги мухбири Роман Сущенко Федерал ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган жума куни ушлаб олинган эди. 1 октябрда суд уни икки ойга қамоққа олган. Ҳозирги вақтда у Лефортовонинг тергов изоляторида бўлиб турибди.

Махсус хизмат маълум қилишича, Сущенко – Украина разведкасининг ходими. Уни жосусликда айблашмоқда. Украина Мудофаа Вазирлигида бу ахборотни рад этишди. Киев Россиядан Сущенкони шу заҳоти қўйиб юборишни талаб этди. "Укринформ" журналистнинг қўлга олинишини "режалаштирилган фитна" деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG