Ссылки доступа

Қозоғистонда авария ҳолатидаги ётоқхонада яшовчилар уларни кўчириб юбормасликни илтимос қилишди


Ғарбий-Қозоғистон вилоятининг Оқсой шаҳридаги авария ҳолатидаги ётоқхонада яшовчиларнинг ташаббускор гуруҳи 4 Уралск шаҳридаги вилоят ҳокимиятига келишди. Одамлар туман ҳокимияти уларга тақдим этган вақтинчалик уй-жойнинг шароитларидан норозилик билдиришмоқда ва ўз хоналарини хусусийлаштиришга қилишга рухсат сўрашмоқда.

Улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ва санитария меъёрларига мос келмайдиган деб топилган бинода яшашни давом эттиришмоқда.

Ташаббускор гуруҳ вакиллари билан ҒҚВ ҳокимининг ўринбосари Марат Тожанов учрашди ва ётоқхонада яшовчиларга “ҳеч ким кўчада қолмаслигини” ваъда берди. Шу вақтнинг ўзида ҳоким ўринбосари “барча яшовчилар давлатдан уй-жой олишига кафолат беролмайман” деб маълум қилди.

Ташаббускор гуруҳ вакилларининг фикрлари бўлинди. Уларнинг бир қисми ҳоким ўринбосарини ётоқхонадан кўчириб юбормасликларини ва бундан кейинги яшаш учун хоналарни хусусийлаштиришда ёрдам беришларини сўрашган. Яшовчиларнинг қолган қисми эса вақтинчалик уй-жой олишга рози бўлишган, бироқ ҳокимият оилаларнинг бир қисмини жойлаштирмоқчи бўлган Оқсойдаги вахтали шаҳарчада уларга ажратилган яшаш шароитларидан ғазабланишган.

Ётоқхона, ҳукумат тушунтиришларига кўра, ҳар қандай вақтда қулаши мумкин. Бинода 76 та оила яшамоқда, бу 200 та одамни ташкил этади, улардан фақат 67 таси ётоқхонада қайд этилган.

XS
SM
MD
LG