Ссылки доступа

EХҲТ Қозоғистон журналистлар уюшмаси раҳбарига чиқарилган ҳукмни қоралади


ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Дунья Миятович Саидқози ва Асет Матаевларга нисбатан чиқарилган “шафқатсиз ҳукм” борасида ташвишланаётганини билдирди.

Сешанба куни, 4 октябрда эълон қилинган Миятович баёнотида айтилишича, бу ҳукмлар Қозоғистондаги “ОАВ эркинлигига таҳдид” солиши мумкин.

Душанба куни Остонадаги суд Қозоғистон журналистлар уюшмаси раиси Саидқози Матаев ва унинг ўғли, ҚозТАГ ахборот агентлиги раҳбари Асет Матаевни олти ва беш йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Уларнинг иккаласи пул маблағларини ўғрилаш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш борасидаги уларга қўйилган айбловларни рад этишган.

Миятович айтишича, бу ҳукмлар Қозоғистон журналистлар уюшмаси ва ҚозТАГ агентликларининг ёпилишига олиб келиши мумкин, бу эса “Қозоғистондаги ОАВ нинг кўп фикрлилиги учун” зарарли оқибатларни юзага келтиради, деб гапини давом эттирди у.

XS
SM
MD
LG