Ссылки доступа

Брюсселда ЕИ-Марказий Осиё учрашуви бўлиб ўтди


4 октябрда Брюсселда Европа Иттифоқи вакиллари ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ўртасидаги навбатдаги, 12-чи учрашув бўлиб ўтди.

Европа комиссияси бош вазири ўринбосари Федерика Могерини ва Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича комиссари Невен Мимица Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларини қабул қилдилар.

Учрашувда ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек умумий таҳдидлар ва чақирувларга урғу берган ҳолда ўзаро қизиқиш туғдирган халқаро масалалар бўйича мунозаралар бўлиб ўтди.

ЕИ Марказий Осиё мамлакатлари билан ана шу ҳудуднинг барқарор, хавфсиз ва мустаҳкам ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган муносабатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоқалар тарафдоридир. Бу мажбурият 2014-2020 йилларга мўлжалланган давр учун молиявий қўллаб-қувватлаш сифатида 1 млрд. евронинг ажратилиши билан мустаҳкамланади.

Учрашув иштирокчилари 2017 йилдаги Марказий Осиёдаги стратегиянинг навбатдаги кўриб чиқилиши Марказий Осиёнинг ҳар бир бешта мамалакатининг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган икки томонлама ёндашувни ҳисобга олган ҳолда ЕИ ва МО ўртасидаги ҳамкорликни натижага янада йўналтирилган қилиб қўйишга имкон беради.

XS
SM
MD
LG