Ссылки доступа

Туркманистон президенти махсус хизматларнинг ишидан норози


Сешанба куни, 4 октябрда, президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Хавфсизлик кенгашининг мажлисини ўтказди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига қараганда, йиғилиш давомида Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Давронгелди Байромов ҳисобот нутқи билан сўзга чиқди ва “мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг тўққиз ойи давомида маҳкама томонидан кўрилган муайян чоралар” тўғрисида ҳисобот берди.

Бироқ, Президент Гурбангули Бердимуҳамедов, вазирликнинг ишидан қаноатланмади. Д. Байрамовга “хизмат мажбуриятларини лозим равишда ижро этмаганлик, маҳкамага бўйсунувчи хизматларнинг фаолияти устидан назоратнинг бўшаштириб юборилганлиги учун ” қатъий хайфсан эълон қилинди.

Давлат раҳбари МХҚ бошлиғини қисқа муддатда йўл қўйилган хатоларни тўғрилашга ва мамлакатда “мақбул ижтимоий-сиёсий муҳитни” қўллаб-қувватлашга чақирди.

XS
SM
MD
LG