Ссылки доступа

Туркман ОАВ ёзда қўлга олинган қўшиқчи-гиёҳванд тўғрисидаги ахборотни тасдиқлади


Ашхободда 4 октябрда ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан йил бошидан амалга оширилган ишлар якунига бағишланган Давлат хавфсизлиги Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мамлакат президенти гиёҳванд моддаларга қарши курашни кучайтиришни талаб қилди.

Дарҳол шунинг кетидан телевизион янгиликларда Туркман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу офатга қарши кураш олиб боришаётгани тўғрисида лавҳа кўрсатилди. Унда махсус хизматлар гиёҳванд моддаларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг олдини олиш бўйича ишларни олиб боришаётгани кўрсатилди.

ТВ мамлакатга 7,665 кг тирьяк ва 40 минг донадан ортиқ трамадол дориларини олиб киришга уринган икки кишини кўрсатишди. Шунингдек сотилишини кўзлаган ҳолда гиёҳванд моддаларнинг контрабандаси билан шуғулланаётган ва қўлга олинган одамлар гуруҳини ҳам кўрсатишди. Улардан 21 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

Ундан кейин мамлакатга 1 кг қайта ишланмаган опиум олиб кирган битта гуруҳни (10 киши) намойиш этишди. Уларни сотиш учун гиёҳванд моддаларни қадоқлаётган вақтда қўлга олишган эди. Барча ушланганлар жиноятларига иқрор бўлишди, пушаймон бўлишди ва илтифот кўрсатишни илтимос қилишди.

Худди шу видео лавҳада мамлакатда таниқли бўлган Назир Хабибов номли қўшиқчини ҳам кўрсатишди. Унинг қўлга олинганлиги тўғрисидаги ахборот ёздаёқ пайдо бўлган эди, бироқ буни ҳукумат эндигина расмий равишда тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG