Ссылки доступа

ICG: Қирғизистон жамиятидаги бўшлиқни дин эгаллади


Халқаро Таназзул Гуруҳи (ICG) хабарига кўра, Қирғизистон жамиятида давлат органлирининг бўшанглиги ва улардаги коррупция туфайли пайдо бўлган бўшлиқни диний оқимлар ва радикал гуруҳлар эгаллаган.

Ўзининг «Давлат заифлиги ва радикаллашув» деб номланган ҳисоботида ICG, 2000 йилдан бошлаб Қирғизистондаги Ислом ташкилотлари сони камида икки баробар ортиб, 2 мингдан ошиб кетган, деди. «Улардан баъзиларининг қарашлари либерал, баъзи ташкилотлар эса шариат қонунларини қўллаб-қувватлайди», - дейилади ҳисоботда.

Сўнги ҳисоботда эътибор жамиятнинг зиён етказиш осон бўлган қатламидаги аёлларга қаратилган. Улар радикал оқимларнинг таъсирига тасодифан тушиб қолишади. Миграциянинг ўсиши оилаларнинг мустаҳкамлигига таъсир қиляпти. Баъзи аёллар диний ташкилотлардан кўмак излашяпти. Аёлларни «Хизб ут-Тахрир» каби радикал оқимларга жалб қилиш эҳтимоли бор деган ҳавфлар мавжуд, деди ICG нинг Марказий Осиё бўлими ваикили Диердре Тайнен.

Унинг фикрича, давлат Конституцияда белгилаб қўйилганидек диний эркинликни таъминлаши керак. Бу ҳуқуқни ҳукумат ҳам хавфсизлик хизмати ҳам ҳурмат қилиши керак. Бундан ташқари давлат, моддий аҳволидан қатъий назар, барча аҳолининг таълим олишини таъминлаши ва бу жараённи мукаммаллаштириши зарур.

XS
SM
MD
LG