Ссылки доступа

Туркманистонда Хотиралар куни нишонланмоқда


РИА Новости хабар қилишича, Туркманистонда 1948 йилдаги Ашхобод зилзиласи қурбонларига ва Туркман халқи қатнашган урушларда ҳалок бўлганларга бағишланган ягона Хотира куни нишонланмоқда.

Бутун мамалкат бўйича давлат байроқлари тушириб қўйилган, масжид ва черковларда эса мотам ибодатлари бўлиб ўтади. Хотира кунига бағишланган асосий мотам тадбирлари Ашхободда Halk hakydasy («Халқ хотираси») меъморий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтади. Бу ерда 1948 йил 6 октябрда Ашхободни бутунлай вайрон қилган зилзила қурбонларига бағишлаб ўрнатилган Ruhy tagzym («Руҳий таъзим») ёдгорлигига гуллар қўйиш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек Улуғ Ватан уруши ва Туркманлар қатнашган бошқа урушларда ҳалок бўлганларга бағишланган меъморий ёдгорликларга ҳам гуллар қўйилади.

Гулар қўйилганидан кейин Мусулмон одатларига кўра меъморий ёдгорликда хотирлаш маракаси бўлиб ўтади. Хотирлаш тадбирлари маросимлари бу кун Туркманистоннинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.

Ашхобод зилзиласи 1948 йил 6 октябрда бўлиб ўтган ва бунда 98% бинолар вайрон бўлган. Туркманистоннинг биринчи президенти Сафармурод Ниёзов ёзиб қолдирганига қараганда, зилзила вақтида Ашхободнинг 198 мингли аҳолисининг 176 мингтаси нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG