Ссылки доступа

Тожик ҳожиларининг сўнги гуруҳи Ватанга қайтиб келмоқда


Тожик зиёратчиларининг охирги гуруҳи бугун Мадинадан Душанбега қайтиб келади, деб хабар қилишди Тожикистоннинг дин, удум ва маросимларни тартибга солиш Қўмитасида. Душанбенинг халқаро аэропортида самолёт пешинда қўнади деб, аниқлик киритишди.

360 сонлик тожик зиёратчиларининг охирги гуруҳи Араб авиакомпаниясининг Airbus русумидаги ҳаво кемасида учиб келиши кутилмоқда. Саудия Арабистонидан зиёратчиларнинг қайтиб келиши 18 сентябрда бошланган эди, ўша куни 200 та одам Ватанига қайтиб келди.

Бу йил ҳаж қилган Душанбелик 55-яшар Илхом Аминжонов зиёрат ҳар ким ҳам кўтара олмайдиган 50 даража ҳароратдаги жазирама иссиқ шароитида бўлганини, бироқ бунга қарамасдан Мусулмонча фарз бажарилди, деб ўз таасуротларини баҳам кўрди.

Бу йил ҳаж вақтида учта Тожик зиёратчиси вафот этди ва улар Маккада дафн қилиндилар. Ушбу йилда Маккаю Мадинадаги Ислом зиёратгоҳларига Тожикистоннинг 6 мингта фуқароси бориб келди.

XS
SM
MD
LG