Ссылки доступа

Польша ҳукумати намойишлар туфайли абортни ман этиш фикридан қайтди


Кўп сонли намойишлардан сўнг, Польша ҳукумати абортни тўлиқ ман қилиш ғоясидан қайтди. Бу ҳақда Таълим Вазири Ярослав Говин чоршанба куни хабар берди.

Вазирга кўра, бир неча ой давом этган намойишлар ҳукуматнинг позициясига таъсир қилди. Польша парламентининг юқори палатаси вакили сенаторлар янги қонун устида иш олиб бормайдилар, деган.

Польшада тиббий зарурат бўлгандагина аборт қилишга рухсат бор. Расмий маълумотларга кўра, 38 миллион аҳолиси бор Польшада ҳар йили икки мингдан ошмаган аборт қилинади.

Фуқаролар фаоллари томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳасига биноан ҳомилани олиб ташлаш тамомила ман қилиниши ва жиноий жазо белгиланиши керак эди.

XS
SM
MD
LG