Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистон учун Интернетнинг эски нарҳларини тиклайди


Қозоғистон операторлари Қирғизистонда интернетнинг эски нарҳларини тиклайди. Бу ҳақда ҚР анти-монополия бошқармаси давлат агентлиги бошлиғи Болсунбек Казаков Бишкекдаги матбуот анжуманида гапирган.

Унинг айтишича, кеча Олмаотада иккала мамлакатнинг анти-монополия ташкилотлари, «Қирғизтелеком», интернет провайдерлари ва мобил алоқа компаниялари вакилларининг учрашуви бўлган.

«Учрашув натижасида ўзаро келишувга эришилди ва Қирғизистон учун аввалги нарҳлар қоладиган бўлди. Бизнинг компаниялар контрактларини олишди. Яқинда янги контракт тузган компаниялар учун эса шартномада кўрсатилган нарҳлар амалда қолади», - деди у.

Казаковга кўра, Қозоғистонлик провайдерларнинг Қирғизистон учун келишилган нарҳи бир мегабит учун 10 дан 15 долларгача бўлади, ваҳоланки у интернетни Россия компанияларидан 2 доллардан сотиб олади. Унинг айтишича, бу соҳа бошқарилмайди ва бозор нарҳлари талаб ва таклиф асосида белгиланади. Тожикистонда бир мегабит интернет нарҳи 65 доллар туради.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил август охирида ҚР алоқа операторлари Қозоғистон провайдерлари интернет нарҳини бир мегабит учун 30 дан 50 долларгача, яъни 1,5-3 баробарга оширганлиги ҳақида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG