Ссылки доступа

Тожикистонда адвокат Ёров 23 йилга, Маҳкамов эса 21 йилга ҳукм этилди


Душанбе шаҳрининг суди 6 октябрда адвокатлар Бузургмехр Ёровни 23 йил, Нуриддин Махкамовни эса 21 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Суд қарорига биноан, иккала адвокат ўз муддатларини қаттиқ режимли колонияда ўташади.

Давлат айбловчиси Рустам Тақдирзода 19 сентябрда суддан иккала айбланувчини 25 ва 23 йилга озодликдан маҳрум этишни илтимос қилган эди. Унинг гапига қараганда, судланувчиларнинг айби суд жараёни давомида тўлиқ исботланган.

Нуриддин Махкамов ҳам, Бузургмехр Ёров ҳам ўзларининг суддаги сўнгги нутқларида уларга қўйилган айбловларни инкор қилишган ва ишга сиёсий тус берилган дейишди. Суд ҳукми эълон қилингандан бир кун аввал бир нечта ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва адвокатлар, шунингдек АҚШ, Буюк Британия ҳукуматлари ва Human Rights Watch Тожик ҳукуматидан дарҳол адвокатларни озод этишни талаб этишди.

Тожикистон ИИВ маълумотларига қараганда, Бузургмехр Ёров “фирибгарлик” ва “ҳужжатларни қалбакилаштириш” каби айбловлар билан қамоққа олинган. Ўтган йилнинг декабрида тергов органлари Бузургмехр Ёровни Жиноят кодексининг яна учта моддаси бўйича айблашган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бузургмехр Ёров Тожикистонда ман этилган Ислом Уйғониш Партияси судланган аъзоларининг адвокати бўлган.

XS
SM
MD
LG