Ссылки доступа

Қозоғистонда мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги ташкил этилди


Қозоғистонда 6 октябрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигининг ташкил этилиши тўғрисидаги Фармони эълон қилинди.

Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб мудофаа, аэрокосмик ва электрон саноат соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги ахборот хавфсизлиги (киберхавфсизлик), мобилизацион тайёгарлик ва мобилизация, давлат моддий заҳирасини шакллантириш ва ривожлантириш, ягона ҳарбий-техник сиёсат ва ҳарбий-техник ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этиш, мудофаа буюртмаларини шакллантириш, жойлаштириш ва бажаришда раҳбарлик қилиш ҳисобланади.

Янги ташкил этилган вазирликка Мудофаа Вазирлигининг, Инвестициялар ва Тараққиёт Вазирлигининг, Миллий Иқтисодиёт Вазирлигининг, Ахборот ва Коммуникациялар Вазирлигининг айрим функциялари ва ваколатлари олиб берилди.

XS
SM
MD
LG