Ссылки доступа

ЕИ да Европа чегара ва соҳил мудофаа хизмати ўз ишини бошлади


Европа Иттифоқида пайшанба куни миграцион кризис билан кураш доирасида янги Европа чегара ва соҳил мудофаа хизмати ўз ишини бошлади. Биринчи миссия Болгария ва Туркия чегарасидаги Назоратдан ўтиш жойида ташкил этилди.

Янги хизматнинг штаб-квартираси Варшавада жойлашган. Декабрдан бошлаб унинг ихтиёрида 1500 та чегарачидан иборат заҳира бўлади. Инқироз вазият юзага келса улар Европа Иттифоқининг ташқи чегараларида фаолият кўрсатадилар. Чегара хизмати шунингдек Европада бошпана топа олмаган муҳожирларни Ватанига қайтиши учун авиарейсларни мустақил равишда ташкил эта олади.

Европа чегара ва қирғоқ мудофаа хизмати – Европа Иттифоқи тарихидаги ташқи чегараларни назорат қилиш бўйича биринчи миллатлараро хизматдир. 2015 йилда Яқин Шарқ ва Африкадан Европага бошпана қидириб бир ярим миллиондан ортиқ муҳожирлар етиб келишган эди.

XS
SM
MD
LG