Ссылки доступа

Беларус президенти Лукашенко Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


Пайшанба куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюрди. Самарқандда у Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Музокаралар вақтида Лукашенко иккала мамлакат учун “ҳамкорлик учун улкан салоҳият” мавжудлиги тўғрисида гапириб ўтди.

«Биз бир оз муносабатларда, иқтисодиётда орқада қолдик. Ишонаманки, яқин орада – бир, икки, уч йилда – биз албатта бу кулгили товар алмашувдан ошиб кетамиз. Бизда катта салоҳият мавжуд. Биз сизга муҳтожмиз, бизга сизнинг иқтисодингиз керак», – деб Беларус президенти гапларини келтиради унинг матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Беларусни «эски ҳамкор» ва «дўстона мамлакат» деб атади, ва жорий товар алмашуви иккала томонни қондирмаётганини қўшиб қўйди. «Биз товар алмашуви учун бирикиш нуқталарини қидириб топишимиз лозим».

Самарқандда Лукашенко Ислом Каримовнинг беваси билан учрашди ва унга таъзия изҳор этди. Шунингдек пайшанба куни Беларус президенти Шоҳи-Зинда меъморий мажмуаси ёнида жойлашган «Ҳазрат Хизр» қабристонига ташриф буюрди ва Ислом Каримов қабрига гулчамбарлар қўйди.

XS
SM
MD
LG