Ссылки доступа

HRW: Адвокатларга чиқарилган шафқатсиз ҳукм Тожикистондаги сўз эркинлигига зарба


Учта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотнинг қўшма баёнотида Душанбе шаҳри судининг адвокатларга нисбатан чиқарган ҳукми “Тожикистондаги адвокатлик фаолиятининг мустақиллиги ва сўз эркинлигига берилган зарба” деб баҳоланди.

Human Rights Watch, Норвегиянинг Хельсинки Қўмитаси ва Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари Уюшмасининг баёнотида Тожик ҳукуматидан судланган адвокатларни зудлик билан озодликка чиқариш ва мустақил адвокатларнинг тўсиқсиз фаолияти учун зарур бўлган шароитларни таъминлаш талаб қилинган.

Таъкидланишича, ўтган кун кечқурун 21 ва 23 йил озодликдан маҳрум этилган адвокатлар Бузургмехр Ёров ва Нуриддин Махкамовга чиқарилган суд ҳукми “Тожикистондаги ўзгача фикрда бўлишнинг бемаъни йўқ қилинишини” англатади.

2014 йилдан бошлаб бу мамлакатда бир нечта мустақил ҳуқуқшунослар қамоққа олинган ва судланган ёки таъқиб остида бўлиб келмоқда. Ҳукуматнинг бундай муносабати бу адвокатларнинг сиёсий моҳиятга эга бўлган жиноий ишларда судланганларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканликлари билан боғлиқдир, деб таъкидланади бу ташкилотларнинг баённомасида.

Муаззама Кодирова, Бузургмехр Ёров ва Нуриддин Махкамовнинг адвокатининг гапига кўра, суднинг бундай ҳукмига нисбатан албатта кассацион тарзда шикоят қилинади. Унинг айтишича, адвокатларга нисбатан суд ҳукми бунчалик шафқатсиз бўлишини улар кутишмаган экан.

XS
SM
MD
LG