Ссылки доступа

Тошкентда «Ислом-ота» масжидининг очилиши бўлди (видео)


6 октябр ерталаб, Тошкентнинг Фарғона Йўли кўчасидаги «Ислом-ота» масжидининг очилиши муносабати билан, одамларга ош тарқатилди. Ўша ерда бўлганлардан бирининг гапларига қараганда, эҳсонга давлат ва диний арбоблар, машҳур артистлар ва масжидга яқин маҳаллада яшовчи ахоли келишган.

Эслатиб ўтамиз, 1897 йилда Тошкентлик генерал Жўрабеков томонидан қурдирилган ва давлат муҳофазасидаги ёдгорликлар махсус рўйхатига киритилган масжид номининг «Ислом-ота» қилиб ўзгартирилиши ҳақидаги янгиликни Ислом Каримовнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Лола Каримова-Тиллаева ўтган ойда ижтимоий тармоқларда хабар қилган эди.

Первая пятничная молитва в мечети имени Ислама Каримова
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:55 0:00

«Диний уламолар ва кенг жамоатчилик таклифига биноан, Ўзбекистоннинг биринчи президенти, отам Ислом Каримов хотирасига бағишлаб, масжидни «Ислом-ота» деб номлашга қарор қилинди», – деб ёзган эди Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий тармоқларда. Аммо, Тошкентлик архитекторлар ва реставраторларнинг фикрича, «Жўрабек» тарихий ёдгорлиги бузилиб, қурилиш нормаларига амал қилмаган холда қайта тикланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов шу йилнинг 2 сентябрида 78 ёшда инсультдан вафот этган. Каримов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида 3 сентябр куни дафн этилган.

XS
SM
MD
LG