Ссылки доступа

Милиция биносини портлатмоқчи бўлган Тожикистонлик 13 йилга қамалди


Кулоб шаҳар суди 29-яшар махаллий фуқарони террористик ва экстремистик жиноятларни содир этганликда айблаб, 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Гап Кулоб шаҳар ички ишлар бошқармаси биносини портлатмоқчи бўлган Сайфиддин Салимов ҳақида кетяпти.

Манбага кўра, Сайфиддин Салимов, экстремистик жамоатларда иштирок этиш, одам ёллаш, миллий, ирқий, диний ва махаллийчилик низоларини келтириб чиқариш кабилар билан айбланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан шу йилнинг март ойида ҳибсга олинган эди.

Терговда маълум бўлишича, Салимов уч ой мобайнида ИШИДнинг Туркиядаги махсус лагерларида тайёргарликдан ўтган ва қайтиб келганидан сўнг Кулоб шаҳар ички ишлар бошқармаси биносида террористик актни амалга оширишни режалаштирган.

Сайфиддин Салимовнинг қариндошларига кўра, сўнги йилларда у меҳнат мухожири сифатида Россияда бўлиб оиласини боққан, лекин Тожикистонга қайтиб келгач уни қўлга олишган.

Сайфиддин Салимовнинг адвокати мазкур ҳукмга қарши даъво аризаси ёзмоқчи эмас.

XS
SM
MD
LG