Ссылки доступа

Сурия шимолида 38 та жиҳодчи ўлдирилган


Сўнги кунларда, Суриянинг шимолида "Ислом давлати" гуруҳининг қуролланган экстремистларидан 38 киши ўлдирилган.

Бу ҳақда хабар тарқатган Туркиядаги манбаларга кўра, Сурияда исёнчилар Туркия кўмагида жиҳодчиларга қарши курашаётган ҳудудларда жанглар кучайган.

Reuters агентлигининг хабарига қараганда, Суриядаги исёнчилар Туркиянинг авиацияси ва танклари кўмагида, жиҳодчилар назоратидаги Дабик шаҳри томон юришди. Суриянинг шимолидаги Туркия билан чегарадош ҳудудларда "Исломий давлатга" қарши амалиёт август ойида бошланган.

XS
SM
MD
LG