Ссылки доступа

Ақтобедаги қуролланган хуружлар тўғрисидаги иш судга оширилди


Ақтобе вилоят прокуратураси хабар қилишича, 5 июнда бўлиб ўтган қуролланган ҳуружлар тўғрисидаги ишнинг тергови якунланган ва иш судга оширилган. Жиноий жавобгарликка 29 та фуқаро тортилмоқда, улардан 28 таси қамоққа олинган.

Буларнинг орасидаги тўққизта фуқаро, расмий хабарларга кўра, “терактда бевосита иштирок этган”. 18 та фуқаро “тайёрланаётган жиноят тўғрисида хабар қилишмаган”, иккита фуқаро эса “жиноятчиларни беркитган”.

Вилоят прокуратураси таъкидлашича, айбланувчилар тергов давомида ўз айбларини “тўлиқ бўйинларига олишган”. Уларга жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича айблов қўйилган. Қуролланган ҳуруж вақтида ва бунинг кетидан амалга оширилган махсус операциялар натижасида ҳалок бўлган 18 та гумондор шахсга нисбатан тергов тўхтатилган.

Иш бўйича 101 та одам жабрланувчи деб топилган. Иш Ақтобе вилояти махсуслаштирилган туманлараро судида кўриб чиқиладиган бўлди.

Ақтобеда 5 июнда қуролланган ҳуружлар бўлиб ўтган эди ва уларда 26 та гумондор экстремистлар қатнашган бўлиб, улардан баъзилари ушлаб олинган эди. Ҳуруж вақтида ва унинг кетидан амалга оширилган махсус операциялар натижасида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 40 га яқин одам яраланган. Ҳукумат ҳуружни “радикал диний гуруҳ” томонидан амалга оширилган деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG