Ссылки доступа

«Грузинская мечта» Грузия парламент сайловида ғолиб чиқди


Грузиядаги бошқараётган «Грузинская мечта» партияси, деярли якунланган бюллетенларнинг ҳисоб-китобига кўра парламент сайловида ютиб чиқди.

У овозларнинг деярли 48,6 фоизини тўплади, мухолиф бўлган “Бирлашган миллий ҳаракат» партияси - 27 фоиз овоз тўплади. Бу натижалар партия рўйхатлари бўйича 150 та депутатлик мандатидан 77 тасининг тақсимланишига қараб олинган. Қолган 73 тасининг тақдири бир мандатли округларда ҳал бўлади.

Грузия сайловолди қонунчилиги комплексли бўлганлиги боис, парламентнинг якуний таркиби фақатгина кейинги ойнинг охирида маълум бўлади.

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига қараганда, сайловда қатнашиш паст бўлган – 51 фоиз. Халқаро кузатувчилар сайловни яхши ташкил этилган дейишди ва унинг давомида умуман олганда фундаментал эркинлик ва тенг рақобатли кураш таъминланган деб эътироф этишди. Бироқ, улар сайловолди компаниясининг ноқонуний олиб борилиши ва зўравонлик ҳолатлари борасидаги келиб тушган аризалар ҳам сайлов вақтида ўз аксини топган, деб қўшиб қўйишди.

XS
SM
MD
LG