Ссылки доступа

Туркманистон Осиё темир йўл коридорини очишга тайёргарлик кўряпти


Ноябрда Туркманистон Осиё халқаро темир йўл коридорининг биринчи линиясини ишга туширади, Деб хабар берган маҳаллий ОАВ.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шу муносабат билан ҳукумат кенгашини ўтказган. Унда Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўлининг Атамурат-Имамназар (Туркманистон)-Акина (Афғонистон) қисмидаги қурилиш ишларининг бориши муҳокама қилинган. Бу темир йўл биринчи марта Осиё халқаро темир йўли деб аталган.

Туркманистон Президентига кўра, «Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўли Осиё халқаро темир йўлининг "олтин бўлакчаси" бўлиб, Европа билан Осиёни боғловчи халқаро темир йўл коммуникациясининг муҳим қисми бўлади».

Давлат раҳбарининг фикрича, темир йўл коридорининг биринчи қисми ва нефт маҳсулотларини юклаш терминалининг ноябр ойида ишга туширилиши, БМТ томонидан Ашхободда ўтказилиши режалаштирилган транспорт системасининг барқарор ривожланиши бўйича глобал анжуманига тўғри келяпти. Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон халқаро темир йўлининг қурилиши 2013 йил июнда бошланган эди.

XS
SM
MD
LG