Ссылки доступа

Қозоғистонда уй-жой қурилишини кафолатлаш Фонди очилади


Қозоғистон давлат "Байтерек" холдингнинг бугунги эълонига кўра, ҳиссадорларга уй-жой қурилишида кафолат бериш механизми йўлга қўйилади. Фонд ҳиссадорларга уй-жой қурилишининг якунланишини кафолатлайди.

Холдинг муълумотига кўра, бинони қурувчининг аризасини кўриб чиқишда қурувчи томоннинг янги қонунга мос келиш-келмаслигини текшириш кўзда тутиляпти. Барча талабларга мос келса, Фонд қурувчи ва шунга ҳуқуқли компания билан кафолат бериш тўғрисида шартнома тузади.

Кейинги босқичда Фонд ҳиссадорларнинг пулларини белгиланган мақсадларга сарфланаётганлигини ва қурилаётган бинонинг сифатини ҳам назорат қилувчи мустақил инжиниринг компанияси орқали текшириб боради, дейилади «Байтерек» холдингнинг матбуот хизмати хабарида.

Фонд вакилларига кўра, кафолатланган уй-жой қурилиши механизми қурилиш соҳасида ошкораликни таъминлайди ва қурувчи томоннинг масъулиятини оширади. Қурилиш ташкилотларидан "Байтерек" холдинг кафолатланган уй-жой қурилиш миллий фондига аризалар қабул қилиш очиқ деб эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG