Ссылки доступа

Қирғизистонлик мулозимнинг ҳайдовчиси қурол сотаётганида қўлга олинди


ИИВ Мудофаа ишлари бўйича Давлат қўмитаси раиси Марат Кенжесариевнинг ҳайдовчиси томонидан ноқонуний қурол сотилиши факти бўйича тергов олиб бормоқда ва унинг ҳолатларини ўрганиб чиқмоқда.

Мудофаа ишлари бўйича Давлат қўмитасининг матбуот котиби Майрамбек Мусиев ҳайдовчининг ушлаб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни тасдиқлади. «Тергов олиб борилмоқда, шунинг учун биз исмларни ва бошқа тафсилотларни айта олмаймиз. Уларни тергов органлари тақдим этади», – деди у.

Шунингдек, Республика ИИВ матбуот хизматида кечроқ тегишли ахборотни тақдим этишга ваъда беришди.

Айтиб ўтилганидек, ўтган ҳафтада ҳайдовчи уюштирилган жиноят гуруҳи аъзоларига учта Калашников автоматини сотаётган вақтда ушлаб олинган эди. Бу автоматлар битта ҳарбий қисмнинг омборидан эканлиги ҳам кўрсатиб ўтилган эди. Шунингдек, ушлаб олинганнинг уйида тинтув вақтида бошқа ноқонуний сақланаётган қурол-аслаҳалар топилган.

XS
SM
MD
LG