Ссылки доступа

Тожикистонда ов мавсуми бошланди


Тожикистон ҳукумати бу йилги мавсумда ноёб ҳайвонлар овининг квотасини 1 миллион доллар деб белгилади. Ушбу рўйхатда 85 та "Марко Поло" помир архари, 8 та бурама шохли эчки ва уч дона Бухоро тоғ қўйи бор.

Шундай қилиб, хорижлик овчи "Марко Поло" архарини овлаш учун 45 минг сомони, бурама шохли эчки ови учун эса 223 минг сомони тўлаши шарт бўлади.

Тожикистон атроф муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Жамшид Ватановга кўра, квоталарни хорижий туристларнинг Тожикистонга сафарини уюштирувчи компаниялар сотиб олишади. Унга кўра, ўтган ов мавсумида хорижликлар бурама шохли эчкини овлаш учун 6 та ва "Марко Поло" архарини овлаш учун эса 67 та рухсатнома олишган эди.

Ҳар йили ноёб ҳайвонларни овлашдан мамлакат бюджетига 5 миллион сомони маблағ келиб тушади. Икки йил муқаддам "Марко Поло" архарини овлашдан келиб тушган 2 миллион сомони Роғун ГЭСи қурилишига ўтказилган эди. Ўртача хисоб-китобларга кўра, бир йиллик ов мавсуми мамлакатдаги 13 минг педагогнинг маошини тўлашга етади.

Тожикистонда ов мавсуми кузда бошланиб, қишнинг ўртасигача давом этади. Баҳор ва ёзда ов ман этилган, чунки бу мавсумларда ҳайвонлар кўпайишади.

XS
SM
MD
LG