Ссылки доступа

Душанбе масжидларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади (видео)


Эндиликда Душанбенинг марказий масжидига келувчилар портловчи моддаларни қидириб топадиган металл қидирувчи асбоблар билан текширувдан ўтадилар. Хўжа-Ёқуб масжидига етказилган металл қидирувчи асбоблар яқин вақт ичида масжидга кираверадиган жойда ўрнатилади.

Душанбенинг марказий масжиддаги хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши пойтахт ҳокимлигининг қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Душанбе шаҳри маъмурияти таъкидлашича, бундай қарор терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонун доирасида қабул қилинган ва бундай чоралар барча масжидларга дахлдор бўлади. Ҳокимият қарорининг матнида ушбу қарорнинг мақсади “барча масжидларда ижтимоий тартиб ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш”дан иборатдир деб таъкидланган.

Тожикистон ислом Маркази уламолар Кенгашининг фатво бўлими раҳбари Жамолиддин Хомуши гапига қараганда, «бундай дарвозалар олинганидан кейин улардаги кузатув ҳам органлар, ҳам масжид ходимларининг ўзлари томонидан олиб борилади».

Хўжа-Ёқуб масжиддаги дарвозадан ташқари масжид ҳудудидаги ихтиёрий ҳаракатлар ёки кўчирилишлар устидан кечаю кундуз олиб бориладиган кузатишни амалга оширишга имкон берадиган кузатув камералари ўрнатилади. Баъзилар доимий камераларнинг ўрнатилишини эътиқод ҳуқуқининг бузилиши ва диндорларнинг ҳар бир қадамини назорат қилиш, деб ҳисоблашмоқда.

Тожикистон ҳукумати “Ислом давлати” ва бошқа экстремистик гуруҳларнинг ошиб бораётган таъсири тўғрисида доимо огоҳлантириб келган ва ҳозиргача ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўнлаб террорчилик актлар содир бўлишининг олдини олишганлигини хабар қилишган.

XS
SM
MD
LG