Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячиси Нодия Мурод Вацлав Гавел мукофоти совриндори бўлди


Ҳуқуқ ҳимоячиси Нодия Мурод инсон ҳуқуқлари соҳасидаги буюк фаолияти учун тақдирланадиган Вацлав Гавел номидаги мукофотнинг тўртинчи соҳибига айланди.

Нодия Мурод “Ислом давлати” гуруҳи томонидан қийноқларга солинган. У Ироқдаги езидлар жамоасининг ҳам фаол иштирокчиси ҳисобланади.

Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси унга Страсбургда 10 октябрда бўлиб ўтган махсус маросимда 60 минг евро миқдоридаги мукофотни топширди.

Мурод, Шимолий Ироқда 2014 йилнинг уч ойи давомида “Ислом давлати” ҳарбий террористик ташкилотида қулликда сақланган бўлиб, Германияга қочиб кетишга муваффақ бўлган. Ўша вақтдан бери у машҳур ҳуқуқ ҳимоячисига ва БМТ нинг соф ирода элчисига айланди. Мурод одам, хотинлар ва болалар савдоси ва жинсий бўйсундирилиш қурбонларига айланган езидлар жамоасининг аҳволи тўғрисида дунёга биринчилар қаторида хабар қилган.

Гавел мукофотини топширишда бошқа финал қатнашчилари қаторида Сербиялик журналист Гордан Игрич ва Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро институти, Рене Кассин жамғармаси бор.

XS
SM
MD
LG