Ссылки доступа

Россия ва Туркия янги газ қувури тўғрисида келишувни имзолашди


Россия ва Туркия "Туркий оқим" газ қувури тўғрисидаги келишувни имзоладилар. ТАСС хабар қилишича, ҳужжат Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Реджеп Эрдўғоннинг учрашуви натижаларига кўра иккала мамлакатнинг энергетика вазирлари томонидан иккала президентнинг гувоҳлигида имзоланган.

"Газпром" концерни раҳбари Алексей Миллер маълум қилишига қараганда, келишув Қора денгиз туби бўйича иккита магистрал қувурларнинг қурилишини кўзда тутади. Миллер сўзларига кўра, бу икки чизиқ 2019 йилнинг декабригача қуриб бўлиниши лозим.

2014 йилда Россия газ қувурининг учинчи энергопакетга мос келиши борасида туриб олган ЕИ нинг талаблари сабабли "Жанубий оқим" газ қувурини қуришдан бош тортганидан кейин алтернатив лойиҳа - "Туркий оқим" лойиҳасини амалга оширишга қарор қилинган эди. Бироқ кейинчалик лойиҳа бўйича музокаралар, шу жумладан икки томонлама муносабатлардаги таназзул туфайли тўхтаб қолди. Икки томонлама муносабатлар ўз ўрнига тушиши билан лойиҳа бўйича ишлар яна тикланиб кетди.

Россия Туркиядан меваларни етказиб бериш борасидаги чекловларни қисман бекор қилишга қарор қилди ва биринчи бўлиб Россия бозорида зараркунандалардан узоқда бўлган ҳудудларда етиштирилган Туркиянинг цитрус мевалари, шафтолилар ва олхўрилар пайдо бўлади. Бу тўғрисида ТАСС га Россельхознадзор раҳбарининг ёрдамчиси Алексей Алексеенко маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин РФ ўз бозорига бир қатор Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун йўл очилишини бугун хабар қилди – бу ерда гап данакли ва цитрусли товарлар тўғрисида боради, бироқ меваларнинг муайян тоифаси масаласида маълумот аниқлаштирилмаган.

XS
SM
MD
LG