Ссылки доступа

Европа Иттифоқи ҳудуддаги экстремизм таҳдидлари кўпайганидан хавотирда


Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидоят Бишчевич барқарорсизликнинг тарқалиши ва экстремизм ҳамда радикализмнинг салоҳияти нуқтаи назаридан Марказий Осиё мамлакатларидаги вазиятни жуда хавотирли деб атади.

Бу тўғрисида элчи 11 октябрда ўзининг Тожикистонда бўлиб ўтган “Радикализм ва экстремизм муаммоларини ечиш йўллари – Марказий Осиёдан нигоҳ” деб номланган халқаро конференцияда сўзлаган нутқида хабар қилди. Барқарорсизлик бўлган Афғонистон билан умумий чегара Марказий осиёдаги, айниқса Тожикистондаги вазиятда ўзини намоён қилмоқда," - деди у.

Бишчевич фикрига кўра, экстремизмнинг тарқалишини олдини олиш фақатгина мамлакатдаги демократияни кенгайтириш орқали амалга ошади. Унинг гапларига қараганда, Тожикистон терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги фикрлар қарама-қаршилиги тажрибасини қўллаши мумкин бўлади.

Хидоят Бишчевич шунингдек фуқаролик жамиятининг мамлакат ҳукумати билан ҳамкорлигига ишора қилди ва фуқаролик жамияти бу масалада четда турмаслиги лозимлигини, “у ҳукумат билан ҳамкорлик қилиши лозимлиги”ни маълум қилди. Унинг гапларига кўра, Европалик экспертлар экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш масаласи бўйича ўз таклифларини тақдим этишга тайёр турибдилар.

Адвокат Дилафруз Самадова ўзининг чиқишида Тожикистонда экстремизм билан курашишнинг битта йўли бўлиб инсон ҳуқуқларига риоя қилиш хизмат қилишини айтиб ўтди.

XS
SM
MD
LG