Ссылки доступа

Қадимий Болгарда вандаллар ёдгорликни булғаб кетишди


1552 йилда Рус армияси томонидан Қозоннинг забт этилиши муносабати билан Татаристонда нишонланадиган Хотира Кунидан олдин, номаълум шахслар Успенский черкови асосига қўйилган плиталарни цемент қоришма билан бўяб кетишган. Бу ҳақда экскурсовод Айрат Хатмулла хабар берган.

"Черков қурилишида ишлатилган бу қабр-тошларидаги ёзувларни ҳамиша аниқ ўқиш мумкин бўлган. Энди эса уларга қоришма чапланган. Бу ердаги барча объектлар ЮНЕСКО муҳофазасида, яъни улар даҳлсиз бўлишлари керак. Яқинда эса Қозоннинг Ново-Татарский қишлоғининг мусулмон қабристонидаги қабрларни вандаллар бузиб кетишган эди. Менимча, иккала ишни ҳам бир одам қилган. Афсуски, мен бу ҳақда Болгар тарихий қўриқхонасининг раҳбариятига хабар бера олмадим, чунки ҳафтанинг охирида у ерда ҳеч ким йўқ эди. Буни Мусулмонларнинг устидан кулиш, деб ҳисоблайман. Нафақат мен, балки туристлар ҳам кўрганларидан ҳайратда қолишди" - деган Айрат Хатмулла.

Болгардаги Успенский черкови 1732-1734 йилларда Қозонлик савдогар Михляев томонидан қурилган. Унинг асосига Волга Болгари давридан қолган қурилиш ашёлари ҳамда Арабча ва Арманча ёзувлари бўлган қабр-тошлари ишлатилган. Черков яқинида Жоме масжиди, Шимолий ва Шарқий мавзолейлар ва Хон саройлари жойлашган.

Болгар ёки Булгар - қадимий шаҳарча бўлиб, Волга Болгари давлати пойтахти бўлган. У Қозондан 200 км нарида ва Волга дарёсининг нариги соҳилида жойлашган.

XS
SM
MD
LG