Ссылки доступа

Мирзиёев маҳбусларни амнистия этишни таклиф қилди


Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев 8 декабрда нишонланадиган Конституция куни муносабати билан маҳбусларни амнистия қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг 10 октябрдаги мажлисида айтилишича, амнистияга асосан жиноят содир қилган пайтда 18 га тўлмаган аёллар ва 60 ёшдан катта бўлган эркаклар, хорижий ва ногиронлиги бор маҳбусларни қамоқдан озод қилиш кўзда тутилган.

Парламентниг якуний қарори 12 октябрда эълон қилиниши кутилмоқда. Агар қабул қилинса, бу амнистия мамлакатни 27 йил бошқариб 2 сентябрда вафоти расман эълон қилинган Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнги биринчиси бўлади.

Олдинги йилларда бу байрамга бағишлаб қабул қилинган амнистиялар Конституция кунидан атиги бер неча кун олдин эълон қилинарди.

XS
SM
MD
LG