Ссылки доступа

Нурсултон Назарбоев касал: расмий хабарда шамоллаш дейилган


Қозоғистон президентининг расмий сайти Нурсултон Назарбоевнинг “шамоллаш касали” ва Қозоқ раҳбари даволанишда ётганлиги тўғрисида хабар қилди.

Президент маъмуриятининг расмий сайтида Назарбоевнинг касаллиги ва даволанишда эканлиги тўғрисидаги хабар биринчи бор эълон қилинган.

Шамоллаш тўғрисидаги хабардан бир кун аввал матбуот хизмати Назарбоев Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан телефонда суҳбат қилганлиги ва хорижий давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида иштирок этганлиги тўғрисида маълум қилган эди.

ОАВ маълумотларига кўра, Назарбоев пайшанба куни, 13 сентябрда расмий ташриф билан Арманистонга бориши лозим бўлган.

76-ёшли Назарбоев – сиёсий узоқ умр кўрувчилардан биридир. У 1991 йилдан бери ҳукумат тепасида турипти.

XS
SM
MD
LG