Ссылки доступа

Бош прокуратура: 90%Тожик жангарилари ИШИДга Интернет орқали ёлланган


Тожикистон Бош прокуратурасининг маълумотларига қараганда, Сурияда ва Ироқда “Ислом давлати” қаторида жанг қилаётган 90 % жангарилар Интернет орқали ёлланган.

Назорат органининг вакили Маризо Халифазода 11 октябрда Душанбеда бўлиб ўтаётган “Радикализм ва экстремизм муаммоларини ҳал қилиш йўллари” деб номланган халқаро анжуманда маълум қилишича, уларнинг 85% и Россия ҳудудида экстремистик гуруҳлар қаторига қўшилган меҳнат муҳожирларидир.

Унинг гапларига қараганда, қўшни Афғонистонда кундан кунга ёмонлашаётган вазият Марказий Осиёда ва айниқса Тожикистонда экстремистик ғояларнинг ёйилиб кетаётганига сабаб бўлаётган омиллардан бири ҳисобланади.

«Тожикистоннинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилаётган мажбурий экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича давлат стратегиясида ушбу муаммонинг ўрганилиши ва тадқиқот қилиниши жамиятнинг радикаллашуви ва экстремизмнинг олдини олиш нуқтаи назаридан муҳим деб тан олинган», - дейди Халифазода.

У шунингдек экстремизмнинг олдини олишнинг бошқа усули бўлиб турли маҳзаблар ва конфессиялар вакилларининг толерант равишда тинч-тотув яшашига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

XS
SM
MD
LG