Ссылки доступа

Россия Алеппода бомбардимонни давом эттирди


Россия ҳаво кучлари исёнчилар томонидан ушлаб турилган Алеппонинг шарқий қисмида бир неча кунлик тинчликдан кейин яна бомбардимонларни бошлашди.

Syrian Observatory for Human Rights ташкилотига кўра, Бўстон ал-Қаср ва Фардос туманларида тинч аҳолидан камида саккизтаси ҳалок бўлган. Шаҳарнинг бу қисмида камида 250 минг одам қамалда қолган.

"Бу Россиянинг Сурия режими ҳаво ҳужумларини жадаллигини камайтириш ниятини эълон қилганидан бери энг кучли бомбардимони", - дейди ташкилот раҳбари Рами Абдел Раҳмон. 5 октябр куни Сурия қўшинлари Алеппонинг шарқий қисмида бомбардимонлар сонини камайтириши ҳақида эълон қилди, ва тинч аҳолини исёнчилардан узоқ туришга даъват этди.

Ташкилот маълумотига кўра, Россия кўмагида бўлган Алеппо устидан назоратни қайтариш Сурия қўшинлари амалиёти бошланишидан бери у ерда камида 230 та одам ҳалок бўлган, асосан тинч аҳоли.

XS
SM
MD
LG