Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида логистик марказлар қурилади


Ўзбекистон президенти в.б., бош вазир Шавкат Мирзиёев 11 октябрда Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилишади маҳаллий ОАВ.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев йирик божхона терминали бўлмиш «Термез карго центр»га келиб кетди. Халқаро логистик марказнинг ушбу лойиҳаси Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Корхона ҳудудида божхона терминалидан ташқари, 300 та катта юкли автомашиналарга мўлжалланган автотураргоҳ, АЁҚШ, контейнерлар ва бошқа турдаги юкларни сақлаш учун омборлар жойлашган, темир йўллар ўтказилган, шинам меҳмонхона иш олиб бормоқда.

Шунга ўхшаш логистик марказларни мамлакат иқтисодий салоҳиятини кенгайтириш мақсадида республиканинг бошқа вилоятларида ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG