Ссылки доступа

Обама Америка экспедицияси Марсга боришини эълон қилди


«Коинотни забт этишнинг кейинги босқичининг мақсади бўлиб инсонни Марсга жўнатиш ва унинг хавфсиз ҳолатда Ерга қайтиб келиши, истиқболда эса - узоқ вақт давомида инсоннинг Марсда бўлиб туриши хизмат қилади», – деб АҚШ президенти Барак Обама CNN телеканалининг сайтида жойлаштирилган мақолада коинот тадқиқотларининг яқин орадаги келажагини таърифлади.

Марсга учиб бориш режалари тўғрисида Барак Обама ўзининг президентлик даврининг бошларидаёқ эълон қилган эди. Президентлигининг якунида Обама сайёралараро экспедицияни ташкил этиш учун ҳам давлат томонидан ҳаракат, ҳам хусусий компанияларнинг ёрдами талаб этилади. Яқин икки йил ичида тижорат компаниялари илк бор Халқаро космик станцияга астронавтларни жўнатадилар.

Президент фикрича, кейинги қадам бўлиб “давлат ҳамда тижорат компаниялари томонидан инсоннинг чуқур коинотда узоқ вақт давомида бўлиб туриши учун сунъий ареалларнинг яратилиши хизмат қилади ва бу ареалларда инсон Ердан ташқаридаги ҳаётга мослашиши ва Марсга узоқ давом этадиган саёҳатга тайёрланиши мумкин бўлади”.

Тижорат космонавтикаси билан 2025 йилда Марсга экспедиция юборишни режалаштирган SpaceX Илона Маска компанияси, Blue Origin, Orbital ATK каби компаниялар шуғулланадилар. Яқин орада Boeing корпорациясининг бош менежери Деннис Мюленбург шундай дейди: «Мен Марсга қадам қўядиган биринчи одам бизнинг фирма томонидан ишлаб чиқарилган ракета орқали у ерга бориб тушган одам бўлишига ишончим комил».

XS
SM
MD
LG