Ссылки доступа

Екатеринбургда мигрантлар иш ташлашмоқчи (видео)


Собиқ Совет ҳудудларидан келган мигрантларнинг бир гуруҳи Екатеринбургдаги қурилиш компаниялардан бирида маош олишолмаяпти. Меҳнат мухожирлари компанияга иш ҳақларини тўлаш учун бир ҳафта муҳлат берган, акс холда улар иш ташлаш қилишмоқчи.

Мана икки ҳафтадирки «Екатеринбург шаҳар қурилиш компанияси» меҳнат муҳожирларига маош тўламаяпти. Мигрантларнинг иш ташламоқчи эканликларини эшитган ҳокимият вакиллари бу иш юзасидан текширувни бошлаб юборишган.

Ишчи Мирсодиқ Мамадовга кўра, у аллақачон қарзга ботиб бўлган ва унга қарз берганлар ҳар куни келиб пулларни фоизи билан қайтаришни талаб қилишмоқда. Иш хатто шунгача етиб борганки Мамадов оиласи билан яшаётган уйдан уларни кўчага чиқариб юборишган, чунки тўлашга уларда пул йўқ. Ҳозир уларни ўз компанияси орқали қурилишга мигрантларни тўплаган Хуршид Ғофуров вақтинчаликка ўзиникига жойлаштирган.

Ғофуровнинг айтишича, уларнинг хисоб-китобларига кўра, компания улардан 7 миллион рубл қарз бўлган. «Екатеринбург шаҳар қурилиш компанияси» янги қурилиш бўлаётган жойда пардозлаш ишлари учун менинг компаниям орқали МДҲ дан келган мигрантларни ишга жалб қилган. Бизнинг барча мигрантларимиз қонуний ишлашяпти», - деди у.

«Екатеринбург шаҳар қурилиш компанияси» бош директори Александр Широченко журналистлар билан учрашишдан бош тортган. Бундан ташқари, унга кўра, аксинча мигрантлар сифатсиз иш учун унга пул тўлашлари керак. «Биз ишчиларга ўзаро компромис орқали масалани хал қилишни таклиф қилдик. Лекин улар рози бўлишмади. Биз ўз вақтида бажарилмаган сифатсиз иш юзасидан судга мурожаат қилдик», - деган у.

Прокуратурадан хабар қилишларича компаниянинг фаолияти текширилади.

XS
SM
MD
LG