Ссылки доступа

Македонияда ҳукуматга қарши кўп кишилик акция бўлиб ўтди


Македониянинг минглаб аҳолиси режалаштирилаётган умуммиллий парламент сайловлари арафасида ҳукуматга қарши тинчликсевар акцияни амалга ошириш учун кўчага чиқди. Скопьеда 11 октябрда бўлиб ўтган намойиш мухолиф бўлган Македония Социал-демократик партияси томонидан ташкиллаштирилган.

«Биз эркинликларимизни қайтиб келишига эришиш учун тарихни яратамиз, — деди мухолифатчилар раҳбари Зоран Заев, парламент биноси олдида тўпланган одамлар олдида сўзга чиқиб. — Бизнинг қуролимиз — бу бизнинг овозлар». Намойиш иштирокчилари Македония давлат байроғини ҳилпиратиб, “Озодлик, озодлик!” ва “Кураш давом этмоқда” деб хитоб қилдилар.

Македониядаги сиёсий инқироз ўн минглаб одамларнинг телефон суҳбатларини эшитиш билан боғлиқ бўлган жанжал юз берган 2015 йил февралидан бери давом этиб келмоқда. Эшитишда Македониянинг собиқ бош вазири Никола Груевски томонидан раҳбарлик қилинаётган ва ҳокимиятни бошқараётган консерватив партия «Македониянинг ички революцион ташкилоти – Македония миллий бирлиги учун Демократик партияси»ни айблашди.

Ўтган ойда Македония партияларининг раҳбарлари 11 декабрда муддатидан аввал умуммиллий сайловларни ўтказиш тўғрисида келишиб олишган эдилар. Партиялар раҳбарлари ўртасидаги бу битим Ғарбнинг воситачилигида мамлакатда амалга оширилган сиёсий инқирозни тартибга солиш тўғрисидаги келишув доирасида тузилган. Сайловларнинг муддати бу йилда икки марта қолдирилган эди.

XS
SM
MD
LG