Ссылки доступа

Керри ва Лавров Сурия бўйича музокаралари 15 октябрда бўлади


Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Джон Керри 15 октябрда минтақадаги етакчи давлатлар иштирокида Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Сурия бўйича музокаралар ўтказишади. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берган.

Хабарда айтилишича, учрашув Суриядаги тангликни хал қилиш борасида қўшимча чора-тадбирлар эҳтимолини муҳокама қилиш учун уюштириляпти.

Аввалроқ, Лавров ўзининг CNN телеканалига берган интервьюсида учрашувда Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, ҳамда Қатар давлатлари иштирок этишини айтган эди.

XS
SM
MD
LG