Ссылки доступа

Ўзбекистон парламенти Мирзиёев таклиф этган амнистияни тасдиқлади


Ўзбекистон Парламенти 8 декабрдаги Конституция кунига тўғриланган амнистияни тасдиқлади. Маҳбусларнинг айрим тоифаларини афв этиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифни парламентга Ўзбекисион президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев киритди.

Бу қонун лойиҳаси кучга кириши учун у фақат парламент Сенати томонидан тасдиқланиши етарли бўлади. Бу амнистия жиноятни содир этиш вақтида ҳали 18 ёшга тўлмаган аёллар, 60 дан ошган эркак маҳбусларни, хорижий давлатлар фуқаролари ва ногирон маҳбусларни қамоқдан озод қилинишини кўзда тутади.

Ҳозирча айнан қанча маҳбусларни озод этиш режалаштирилаётгани номаълум бўлиб турибди. Бу амнистия 2 сентябрда мамлакатни 27 йил давомида бошқарган президент Ислом Каримовнинг вафоти тўғрисида расмий эълон қилинганидан бери биринчиси бўлади.

Ўзбекистондаги айнан шу санага тўғриланган бундан аввалги амнистиялар Конституция Кунига бор-йўғи бир неча кун қолганда қабул қилинган эди.

XS
SM
MD
LG