Ссылки доступа

Тожикистонда оталикни ДНК-таҳлил орқали текширишмоқда (видео)


Ўзининг жуфти ҳалолига ишончсизлик ва ўзининг оталиги борасидаги шубҳалар – тожик эркаклари ДНК-таҳлилини амалга оширишига мажбур қилаётган асосий сабаблардир. Бундай таҳлил Тожикистонда шу йилнинг бошидан амалга оширилмоқда, ва шу вақт давомида оталикни аниқлаш бўйича 40 та тест ўтказилди.Бундай таҳлилнинг қиймати 3500 сомонини ташкил этади.

ДНК-таҳлилни ўтказиш учун ускуналар Миллий генетик экспертиза Марказида ўрнатилган. Бу ерга асосан ўзининг оталигидан шубҳа қилаётган эркаклар келади. Уларнинг орасида кўп ойлаб пул ишлагани кетган ва эндиликда айнан улар йўқ бўлганида дунёга келган болаларнинг отаси эканлигига ишонч ҳосил қилишни ҳоҳлаётган меҳнат мигрантлари ҳам бор.
Лаборант-генетик Зубайда Кавракова гапига қараганда, деярли барча биологик оталик бўйича ДНК-таҳлилларнинг натижалари ижобий чиққан. «Хотинларнинг одатда боланинг ҳақиқий отаси ўзининг оталигидан шубҳа қилаётган эркак бўлиб чиқишига имонлари комил бўлади. Фақат 20 та хотин кишидан биттаси ўз боласининг отаси борасида хато қилган», – дейди у.

Тожикистонда ДНК-таҳлилни шу йилнинг январ ойидан Миллий генетик экспертиза Маркази ташкил этилиши билан амалга ошира бошладилар. Адлиячиларнинг маълум қилишича, шу вақтгача баъзи тожик оилаларида оталикни аниқлаш борасида жанжаллар юзага чиққан ва улар одатда фақат ажралиш ва алимент ундириб олинганидан кейин тинчиган.

Экспертлар таъкидлашича, меҳнат миграцияси Тожикистондаги минглаб одамларнинг турмуш тарзини яхшилади, бироқ унда негатив тенденция ҳам мавжуд – телефон орқали оилаларнинг ажралиши, рашк қилиш ва хиёнат қилиш сабабли жиноятларнинг содир этилиши, шулар жумласидан.

XS
SM
MD
LG