Ссылки доступа

Новак: «Туркий оқим» газ қувурининг қурилиши 2017 йилда бошланади


Россия энергетика вазири Александр Новакнинг гапларига кўра, Қора денгизда «Туркий оқим» газ қувурининг қурилиши келаси йил бошланади.

Истамбулга қилган ташрифи давомида вазир: «Иш учун зарур бўлган барча нарсалар маъқулланган», деди. У шунингдек лойиҳанинг якунланиш муддати – 2019 йилнинг охири эканлигини қўшиб қўйди. Газ қувури Европанинг жануби-шарқий қисмига ўтказилади ва Греция ҳудуди орқали ўтиши ҳам мумкин.

Лойиҳа икки йил аввал таклиф этилган эди, бироқ Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар Туркия-Сурия чегарасида Россия ҳарбий самолёти уриб туширилганидан кейин кескин ёмонлашуви натижасида тўхтатиб қўйилган эди. Ҳозирги вақтда Москва ва Анқара қайсидир вақтлар узвий бўлган иқтисодий алоқаларни жонлантиришмоқда. “Туркий оқим” қурилиши тўғрисидаги битим шу ҳафта Истамбулда Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Реджеп Эрдўғон томонидан имзоланди.

XS
SM
MD
LG