«Барча масалаларни ҳамиша музокаралар ёрдамида хал қилишни таклиф қиламан. Музокаралар орқали хал бўлмайдиган муаммолар йўқ. Биз кеча Георгий Маргвелашвили билан бу мавзуда узоқ суҳбатлашдик. Ишонинг, мен 2005 ва 2010 йилларда иккита йирик революция бўлган мамлакат президентиман. Биз буларнинг ҳаммасидан ўтганмиз. Бизда қурбонлар бўлган, вилоятлардаги ҳокимият биноларини босиб олишган. Аммо биз Москвага ёки Вашингтонга қўнғироқ қилмадик. Биз ҳаммасини ўзимиз хал этдик. Мен айтмоқчиманки, барча масалалар музокаралар ёрдамида, қуролли аралашувсиз, хал қилиниши лозим. Чунки масалани ҳарбий йўл билан хал қилиш боши берк кўчага олиб боради», - деди Атамбоев.
Унга кўра, Қирғизистон ҳамиша Грузиянинг территориал яхлитлиги тарафдори, чунки бу ҳар бир давлатнинг асосий тамойилларидан ҳисобланади..
Эслатиб ўтамиз, Атамбоев Грузияда расмий ташриф билан бўлиб турипти.